Бўка ҳокими ходимларни бўралаб сўккани айтилмоқда (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими Бахтиёр Бегматов қўл остидаги ходимларни сўккани ёзиб олинган аудио тарқалди. QALAMPIR.UZ вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Беҳзод Қобулов билан боғланди.

Унинг билдиришича, овоз ҳақиқатда ҳокимга тегишлилиги бўйича экспертиза тайинланган ва иш вилоятнинг одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Шунингдек, Беҳзод Қобуловга кўра, овоз сунъий интеллект ёрдамида ишланган бўлиши эҳтимоли ҳам бор.

Шунингдек, QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш учун Бўка тумани ҳокимлиги матбуот хизмати билан ҳам боғланди. Ҳокимлик матбуот хизмати ушбу овоз айнан Бегматовга тегишли эканини тасдиқламади, бироқ инкор ҳам этмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова фермерлардан бирини кескин ҳақоратлаб, қўл оёғини боғлатиб Ички ишлар ходимларига топшириб юборганди. Кейинроқ, Ўролова ҳолат бўйича тушунтириш бериб, юзага келган вазиятдан пушаймонлигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўка Бахтиёр Бегматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг