Бугуннинг илк хушхабари. Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 900 нафарга етди

Жамият 4734
image

Фарғона ва Қашқадарё вилоятида жами 8 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 28 апрель куни Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Бугуннинг илк хушхабарини Фарғона вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида эса 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб чиққанлиги ҳақидаги янгилик билан бошлаймиз. Соғайганлар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Фарғонадан соғайганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, 4 нафари Фарғона вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан ва 1 нафари Сирдарё вилоятидан. Уларнинг 5 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган. Вилоятда шу пайтга қадар 52 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 59 нафарга етган.

Шунингдек, Қашқадарёда тузалиб чиққан 14 ёшли бемор Чироқчи туманидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Вилоятда шу пайтга қадар 4 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 5 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 900 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 8 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 100
Рейтинг: 3.2
t
×