Бугунги учинчи ўлим. Коронавирус қурбонлари сони 57 нафарга етди

Жамият 8436
image

Бугун, 11 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим ҳолати қайд этилди. Бу мамлакатдаги 57-ўлим бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи 56 ёшли Д.С. (эркак) бир ҳафта давомида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсиз бўлган. 

Сўнгра бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги билан ҳам оғриган. Хасталик ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 188
Рейтинг: 3
t
×