Бугунги иккинчи ўлим. Бухоролик аёл коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Бугун, 4 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан иккинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу мамлакатда коронавирусдан вафот этган 31-бемор бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл  Д.Ш. жорий йил 1 июль куни коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган. 

Унга “Икки томонлама  пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги 3-даража, семизлик 2-даража” ташхиси қўйилган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Аввалроқ, 65 ёшли Тошкентда яшовчи эркак вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

594

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made