Бугунгача “Сардоба” тошқинидан зарар кўрган нечта уй таъмирланди?

Жамият

image

"Сардоба" сув тошқини талофатларини бартараф этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19  майдаги 294-сон қарорига асосан жами 129,7 млрд сўм ажратилди. Бу ҳақда бугун, 22 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифинг пайтида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Алипаша Аҳмедов маълум қилди.

Бундан ташқари, ичимлик сув объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 65,6 млрд сўм, кўп қаватли уйларнинг ичимлик ва оқова сув объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 64,2 млрд сўм ажратилиши белгиланган.

Ушбу маблағ ҳисобидан жами 16 та объектда 106,5 км ичимлик сув, 15,0 км оқова сув тармоғи, 14 та сув иншооти, 4 та оқова сув тозалаш иншооти ва оқова сув ҳайдаш насос станцияларини қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга оширилади.

20 июнь ҳолатига кўра, қурилиш-монтаж ишларининг 40-45 фоизи бажарилган.

Маълум қилинишича, Оқолтин тумани “Саховат” маҳалласидаги 12 та, Мирзаобод тумани “Навбаҳор” маҳалласидаги 11 та, Сардоба тумани “Юртдош” ҳамда “Қўрғонтепа” маҳаллаларидаги 13 та жами 36 та кўп қаватли уй таъмирланиши бўйича лойиҳа олди ишлари амалга оширилиб, экспертизадан ўтказилган.

Ҳисоб-китоб қилинишича, кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш ва уларнинг туташ ҳудудини тиклаш ҳамда ободонлаштириш учун жами 19,1 млрд. сўм маблағ талаб этилади. Хусусан, уйларни таъмирлаш учун 12,1 млрд. сўм ва ободонлаштириш ишларига 7,0 млрд.сўм сарфланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг