Бугундан метан “заправка”лар фаолиятига киритилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади (видео)
Жамият
−
22 Февраль
12075Бугун, 22 февралдан бошлаб Ўзбекистондаги метан “заправка”лар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.
Унинг айтишича, мамлакатдаги барча метан заправкалар фаолиятига киритилган чекловлар маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланмоқда.
"Метан заправкалар билан боғлиқ вазият ҳақида кун давомида маҳаллий ҳокимликлар ахборот ресурсларида, шунингдек, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва Энергетика вазирлигининг расмий ахборот манбалари орқали хабар қилиб борилади", дейди Тошхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши оқибатида магистраль газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатилаётганини инобатга олган ҳолда барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь