Бугундан метан “заправка”лар 6 соат ишлайди
Жамият
−
12 Декабрь 2023
12111Бугун, 12 декабрдан мамлакатга совуқ об-ҳаво массаси кириб келгани сабабли автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АДТКШ) фақат соат 06:00 дан 12:00 гача ишлайди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” хабар берди.
Унга кўра, айрим ҳудудларда истеъмол ортгани сабабли газ босимининг пасайиши кузатилган. Шу сабабли, шохобчалар иш вақтига ўзгартириш киритилди ва 6 соатгача қисқартирилди.
Билдирилишича, ушбу чоралар вақтинча бўлиб, ҳаво ҳарорати мўътадиллашгандан сўнг, иш режими яна қайта тикланади.
Маълумот учун, 8 декабрда республикадаги барча метан заправкалар соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлаши белгиланганди.
Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати агентлиги Ўзбекистонда 11-13 декабрь кунлари кузатиладигвн об-ҳаво маълумотини эьлон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь