Бугундан барча газ “заправка”лар очилади

Жамият

image

Бугун, 7 март кунидан бошлаб Ўзбекистондаги барча газ “заправка”лар очилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

“Табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани муносабати билан бугундан эътиборан мамлакатимиздаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши оқибатида магистраль газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатилаётганини инобатга олган ҳолда барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилганди. 22 февралдан бошлаб Ўзбекистондаги метан “заправка”лар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланиши айтилди


Мақола муаллифи

Теглар

заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг