Бугун Ерни кучли магнит бўрони қоплади
Саломатлик
−
27 Январь
7447Бугун, 27 январь куни Ерни кучли – 4 баллик магнит бўрони қоплади. Бу ҳақда "vc.ru" хабар берди.
Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда таъсирчан одамлар геомагнит муҳитнинг фаоллиги туфайли ўзларини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилмоқда. Хусусан, одамларда қон босими кўтарилиши ва мунтазам равишда бош оғриғи кузатиляпти.
Мутахассисларнинг фикрича, бунга шанба куни геотаъсир кучининг нафақат минимал қийматлардан ошиши, балки ўртача даражадан ҳам юқорилиги сабаб бўлмоқда.
Тошкент вақти билан 2:00 дан 23:00 гача геотаъсир кучи 4 баллга етиб, шундан сўнг, аста-секинлик билан 3 баллгача ва ундан пастроқ кўрсаткичга тушиб бориши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Жумладан, таъсирчан тоифадаги инсонларда:
- бош айланиши ва бош оғриғи;
- уйқу бузилиши;
- диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
- қон босимининг ўзгариши;
- сурункали касалликларнинг кучайиши;
- оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
- иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
- ҳолсизлик ҳисси кузатилиши эҳтимоли мавжуд.
Бундай пайтда камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Овқат рационидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.
Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони кузатилганида саломатлик учун фойдали бўлади.