Бугун Ерни кучли магнит бўрони қоплади

Жамият

image

Бугун, 27 февраль куни  Ерда қизил даражадаги магнит бўрони  содир бўлди. Бу ҳақда “Метеоагент” хабар берди.

Агентликка кўра, К-индекси бўйича  5 баллик қизил даражадаги магнит бўрони қайд этилди. Бу жараёнда баъзи таъсирчан одамларнинг боши оғриши ва ўзларини ёмон ҳис қилиши мумкин.

Прогноз қилинишича, магнит бўрони бир неча кун давом этиб, яқин кунларда геомагнит кўрсаткич нормал қийматларга тушади.

Маълумот учун, магнит бўронлар - бу Қуёшнинг ички реакциялари. Қуёш массасининг чиқиши, юлдуз юзасида чақнашлар ва бошқа ҳаракатлар содир бўлади, бунинг натижасида энергия Қуёшдан барча йўналишларда, шу жумладан Ерга ҳам тарқалади. 

Маълумот ўрнида, магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Жумладан, таъсирчан тоифадаги инсонларда:

  •  бош айланиши ва бош оғриғи;
  •  уйқу бузилиши;
  •  диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  •  қон босимининг ўзгариши;
  •  сурункали касалликларнинг кучайиши;
  •  оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
  •  иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
  •  ҳолсизлик ҳисси кузатилиши эҳтимоли мавжуд.

Бундай пайтда камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Овқат рационидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.

Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони кузатилганида саломатлик учун фойдали бўлади.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

магнит бўрони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг