Бугун ЕЧЛ старт олади. Марказий учрашув Парижда ўтказилади

Спорт

image

Бугун, 6 сентябрь куни футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг 2022-2023 йилги мавсуми старт олади.

1-турнинг марказий учрашуви Парижда бўлиб ўтади. Фрнациянинг байроқдор клуби ПСЖ Туриннинг (Италия) “Ювентус” клубини меҳмон қилади.

Турнирнинг амалдаги чемпиони “Реал Мадрид” клуби  эса Шотландиянинг “Селтик” жамоаси майдонига сафар уюштиради.

Яна бир қизиқарли тўқнашувда “Севилья” мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири “Манчестер Сити” билан куч синашади.

6 сентябрь кунигага белгиланган барча учрашувлар рўйхати билан танишинг:

“Боруссия Дортмунд” (Германия) – “Копенгаген” (Дания);

Соат19:45 да (бошланиш вақти), “Сигнал Идуна Парк” (учрашув ўтказиладиган стадион).

“Динамо Загреб” (Хорватия) – “Челси” (Англия);

Соат 21:45 да, “Максимир”.

ПСЖ (Франция) –“Ювентус” (Италия);

Соат 00:00 да, “Парк де Пренс”.

“РБ Лейпциг” (Германия) – “Шахтёр” (Украина);

Соат 00:00 да, “Ред Булл Арена Лейпциг”.

“Селтик” (Шотландия) – “Реал Мадрид” (Испания);

Соат 00:00 да, “Селтик Парк”.

“Севилья” (Испания) – “Манчестер Сити” (Англия);

Соат 00:00 да, “Рамон Санчес Пизхуан”.

“Бенфика” (Португалия) – “Маккаби Ҳайфа” (Исроил);

Соат 00:00 да, “Эстадио да Луш”.

“Ред Булл” ( Австрия” – “Милан” (Италия);

Соат 00:00 да, “Ред Булл Арена”.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг