Бугун ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланади

Спорт 2061
image

Бугун, 26 август куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да Туркиянинг Истанбул шаҳрида UEFA Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.  Унда “Челси” собиқ футболчилари Майкл Эссьен ва Бранислав Иванович иштирок этади.

Жамоалар рейтинг очколарига қараб, 4 та саватчага жойлаштирилган. Биринчи саватчада Чемпионлар лигаси ғолиби “Челси”, Европа лигаси ғолиби “Вильярреал”, шунингдек, кучли олтилик чемпионати ғолиблари: “Манчестер Сити” (Англия), “Атлетико” (Испания), “Интер” (Италия), “Бавария” (Германия), “Лилль” (Франция), “Спортинг” (Португалия) жой олган. Иккинчи саватчадан эса, “Реал”, “Барселона”, “Ювентус”, “Боруссия Д”, “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед”, ПСЖ ва “Севилья” клублари ўрин эгаллаган.

ЕЧЛнинг ўтган мавсумдаги ғолиби “Челси” АПЛда 4-ўринни эгаллагани сабабли “Бешиктош” Туркия чемпиони сифатида гуруҳ босқичига тўғридан тўғри йўлланма олди. Агар Англия Премьер лигасида иккинчи ўринни эгаллаган “Манчестер Юнайтед” Европа лигаси финалида ғалаба қозонганида, франциянинг “Монако” клуби гуруҳ босқичига йўл олган бўларди. Бироқ финалда “Вильярреал” ғалаба қозонди ва Испаниядан максимал равишда бешта клуб иштирок этишини таъминлади. Шунингдек, Молдованинг “Шерифф Тираспол” жамоаси ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.

Маълумот учун, ЕЧЛ финали 2022 йилнинг 28 май куни Санкт-Петербург шаҳридаги “Крестовский” стадионида ўтказилади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.1
t
×