Бугун Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида яна жала ёғади

Бу қизиқ

image

Бугун, 3 апрель куни, тунда Хоразм, Андижон вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидан ташқари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жала қуйиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ўзининг facebook саҳифасида хабар берди.

“Бугун 20:00 дан 23:00 гача (Нукус, Урганч, Андижон шаҳридан ташқари) жала ёмғири бўлиши кутилмоқда”, деб ёзган Ҳабибуллаев.

Шунингдек, 3-4 апрель кунлари Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кучли бўлади.

3-7 апрелда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 апрель куни пойтахт Тошкентда кучли ёмғир ёғиши оқибатида кўчалар сувга тўлган эди. Метролар сув кетиш йўллари (ариқлар) тўлиб қолиши оқибтида сувга тўлди. Олмазор, Сергели ва Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилди.  Ёмғирга дош бермаган Яккасарой тумани Бобур кўчасида жойлашган хонадонларнинг балкон қисми қулаб тушди.


Мақола муаллифи

Теглар

жала Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг