Бугун ўзбекистонлик қиз Олимпиадада эркак боксчи билан жанг қилади
Спорт
−
02 Август 2024
36454Бугун, 2 август куни Олимпиаданинг навбатдаги кун баҳсларида ўзбекистонлик боксчи қиз Ситора Турдибекова мусобақанинг чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Турдибековага Хитой Тайпейи (Тайвань) вакили Лин Юй-Тин рақиблик қилади.
Гап шундаки, Лин Юй-Тин биологик эркак бўлгани учун 2023 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмаган, аниқроғи боксчига мундиалда қатнашишга рухсат берилмаган, бироқ Лин Юй-Тинга Халқаро Олимпия қўмитаси Олимпиада баҳсларида қатнашишга рухсат берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимпиадада аёллар ўртасидаги баҳсларда қатнашган яна бир спортчи эркак эканлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь