Бугун Ўзбекистон Яман билан ўйнайди

Спорт 2257
image

Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши 2-босқич 3-тури доирасида “Пахтакор” марказий стадионида Яман терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзаро ўйинлар статистикасига қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман билан шу вақтга қадар 4 марта тўқнаш келган ва 4 та ўйиннинг барчасида ғалаба Ўзбекистон вакиллари томонда бўлган.

Терма жамоа анъанани бузмаган ҳолда ишончли ғалабага эришади деган умидамиз.

Учрашув Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади ва ўйин “Спорт” телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилиши режалаштирилган.
 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги бор Фаластин терма жамоасига қарши шу йилнинг 5 сентябрида баҳс олиб бориб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 71
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×