Бугун Ўзбекистон Фаластин билан ўйнайди
Спорт
−
05 Сентябрь 2019
5311Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун курашдаги илк ўйинини ўтказади.
Эктор Купер бошчилигидаги футболчилар Рамаллоҳ шаҳрида Фаластин терма жамоасига қарши майдонга тушади. Кеча ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ва бир нафардан футболчи иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бугунги баҳсда Ўзбекистон оқ, Фаластин эса қизил рангли формада ўйнайди.
Учрашувни хитойлик Фу Минг бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради.
Кеча шунингдек иккала жамоа ўйин бўлиб ўтадиган стадионда расмий машғулотни ўтказди.