Бугун ўзбек боксининг 6 нафар юлдузи рингга кўтарилади

Спорт

image

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун доирасида 6 нафар ўзбекистонлик боксчи чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб борадилар. 

Бугун, 17 сентябрь куни соат 15:00 дан бошланадиган кундузги дастурда Шаҳобиддин Зоиров ва Санжар Турсунов, 19:00 дан кейинги кечки дастурда эса Миразиз Мирзаҳалилов, Бобоусмон Батуров, Дилшод Рўзметов ва Баҳодир Жалолов рингга кўтарилади. Терма жамао вакилларининг бугунги рақиблари қуйидагича:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Азат Усеналиев (Қирғизистон)

-91 кг: Санжар Турсунов – Санжит Санжит (Ҳиндистон)

-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Муҳаммад Ҳамоут (Марокаш)

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Деланте Жонсон (АҚШ)

-81 кг: Дилшод Рўзметов – Андре Паул Арадоай (Руминия)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Цотне Рогава (Украина)
 


Мақола муаллифи

Теглар

Санжар Турсунов Баҳодир Жалолов Шаҳобиддин Зоиров Дилшод Рўзметов Бобоусмон Батуров Миразиз Мирзаҳалилов

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг