Бугун уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади
Спорт
−
07 Март 2020
6363Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа давом этмоқда. Турнирнинг бугунги кун доирасида ўзбекистонлик 3 нафар боксчи рингга кўтарилади.
-51 кг: Турсуной Раҳимова – Жу Хюн Жунг (Корея Республикаси) (14:10 дан сўнг)
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Гаврав Соланки (Ҳиндистон) (15:55 дан сўнг)
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Сугуро Алдомс (Индонезия) (21:30 дан сўнг)
Маълумот ўрнида, 6 март куни жанг ўтказган Бобоусмон Батуров, Мафтунахон Мелиева ҳамда Санжар Турсунов ўз вазн тоифаларида ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.
LiveБарчаси