Бугун Тошкентда 12 соат давомида узлуксиз қор ёғади

Бу қизиқ

image
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида  ҳаво ҳарорати -16 даражагача тушади north_east

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати -16 даражагача тушади

Бугун, 18 февраль куни Тошкент шаҳрида кучли қор ёғиши ва у камида 12 соат давом этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёғингарчилик ҳажми икки ойлик меъёрдан ошади.

Билдирилишича, қор ёғиши оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш учун ҳокимлик хизматлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар шай ҳолатга келтирилган.

Шунингдек, фуқаролардан заруратсиз уйдан чиқмаслик, шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишни минималлаштириш ва ҳаракатланиш учун жамоат транспортидан фойдаланиш сўралган.

“Қор ва муз массалари тушиши мумкин бўлган кўп қаватли бинолардан сақланишни, қулоқчин таққан ҳолда ташқарига чиқмасликни сўраймиз – бу яқинлашиб келаётган машина ёки қор тушишини эшитмай қолишингизга олиб келиши мумкин. Автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек, дарахтлар тагида қолдирмасликни, электр ёки газ таъминотида узилишлар юзага келган тақдирда Марказий диспетчерлик хизматига мурожаат қилишингизни илтимос қиламиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент об-ҳаво қор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made