Бугун Шомуродов ва Ҳусанов янги клубида дебют қилиши мумкин
Спорт
−
29 Июль 2023
8052Бир неча кун олдин Италиянинг “Кальяри” клуби аъзосига айланган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов янги клубида биринчи ўйинини ўтказиши мумкин.
Бугун, 29 июль куни “Кальяри” клуби 23 ёшгача бўлган Ювентус клуби футболчиларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Шунингдек, Франциянинг “Ланс” клубига ўтган 19 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов “Вольфсбург”га қарши ўртоқлик ўйини қайдномасига киритилди.
“Кальяри” ўзбекистонлик 29 ёшли ҳужумчини 9 миллион евро эвазига, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олган. Ҳусанов эса Франция вице-чемпиони ҳисобланган “Ланс” клуби билан 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган 4 йиллик шартнома имзолади. У янги клубида 25-рақам остида тўп тепади.
“Кальяри” - “Ювентус” (U-23) баҳси Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олса, “Ланс”- “Вольфсбург” ўйини эса соат 18:00 да бошланади.
LiveБарчаси