Бугун “шерлар”нинг ОЧЛдаги тақдири ҳал бўлади
Спорт
−
05 Декабрь 2023
7885Бугун, 5 декабрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) гуруҳ босқичининг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтади. “А” гуруҳидан жой олган Тошкентнинг “Пахтакор” клуби якуний тур доирасида Саудия Арабистонининг “Ал-Фейҳа” клубини қабул қилади.
Мазкур баҳсда “шерлар”га ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Максим Шацких шогирдлари ОЧЛ гуруҳларида энг яхши 2-ўрин соҳибларидан бири сифатида кейинги босқичга йўл олиши мумкин. Бунинг учун бугун Тошкент клуби рақибини 9 та тўп фарқи билан ютиши ёки “Персеполис”нинг “Дуҳайл” билан ўйинда очко йўқотишини кутиши ва ўз ўйинида минимал ҳисобда бўлса ҳам ғалаба қозониши керак.
Ҳозирга келиб Ўзбекистоннинг икки жамоаси “Насаф” ва “Навбаҳор” плей-офф йўлланмасини нақд қилди. 6-турда Наманган клуби сафарда “Мумбай Сити“ жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Насаф” Қатарда “Ал-Садд” билан баҳслашиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Шундай қилиб, “Насаф” ўз гуруҳида 11 очко жамғариб, 1-ўрин билан, “Навбаҳор” эса 13 очко тўплаб, 2-ўринда гуруҳдан чиқишни уддалади.
Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК эса гуруҳдаги барча ўйинларда мағлубиятга учраб, турнирдаги иштирокини якунлади.
Маълумот учун, “Пахтакор“ - “Ал-Фейҳа” ўйини 19:00 да старт олади.
LiveБарчаси