Бугун пойтахтда кучли шамол бўлади

Жамият

image

Бугун, 6 июнь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тоʻзон кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тоʻзонлар билан кузатилиши мумкин.

Қолаверса, пойтахтда шамол тезлиги 10–12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг бир қатор тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

шамол Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг