Бугун Пезешкиён қасамёд қабул қилади

Олам

image

Эроннинг сайланган Президенти Масъуд Пезешкиён бугун, 30 июль куни мамлакат парламентида қасамёд қилади.

Маросимда бир қатор давлатлар вакиллари иштирок этади. Ўзбекистон томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов инаугурация маросимида қатнашиши кутилмоқда.

Пезешкиён конституцияни ҳимоя қилиш ва ўз вазифаларини содиқлик билан бажаришга ваъда берадиган тадбир жонли эфирда намойиш этилиши кутилмоқда.

Эрон президенти Иброҳим Раисий 19 май куни авиаҳалокатда вафот этгач, мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловлари икки турда ўтказилди. 28 июнь куни бўлиб ўтган иккинчи раундда Пезешкиён Сиёсий мақсадга мувофиқлик кенгаши аъзоси Саид Жалилийни мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни Эрон Ислом Республикаси олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Пезешкиённи янги Президент этиб расман тасдиқлаганди. Бу маросимда сайланган президент нутқ сўзлаб, Хоманаийнинг буйруқларини бажаришини таъкидлади ҳамда мамлакатдаги сиёсий келишмовчиликларга ечим топишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Масъуд Пезешкиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг