Бугун коронавирусга чалинганлар 492 нафарга кўпайди
Жамият
−
25 Июль 2020
11131Бугун, 24 июль куни Ўзбекистонда 492 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида, Жиззах, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кун давомида, Тошкент шаҳри, Андижон, Сирдарё, Навоий, Наманган ҳамда Сурхондарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида жами 323 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 19 360 нафар бемордан 10 472 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 54 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 782 нафар бемордан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 67 298 нафар, стационар карантинда эса 25 802 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь