Бугун коронавирусдан соғайганлар 100 нафарга етди

Жамият

image

Бугун, 28 апрель куни Андижон вилоятида 27 нафар, Сурхондарё вилоятида 7 нафар, жами 34 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда дарддан фориғ бўлганлар Андижонда 88 нафарни, Сурхондарёда эса 18 нафарни ташкил қилмоқда.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 100 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 992 нафарга етди.

Аввалроқ, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар соғайгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача коронавирус инфекцияси юқтирганлар 1939 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг беморларнинг 8 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг