Бугун қуёш қайси вақтларда тутилади? (тўлиқ жадвал)

Бу қизиқ

image

Бугун, 21 июнь куни Ҳалқасимон қуёш тутилишини кузатиши мумкин. Ушбу тутилиш тўлиқ шаклдаги Ҳалқасимон тутилиш ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида қуёш юзасининг 99,4 фоизини ташкил қилади. Қуёш тутилиши тўлиқ фазасининг давомийлиги 38 секундга тенг бўлади.

Ушбу фазовий ҳодисани Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ҳам кузатиш мумкин. Қуёш тутилиши энг катта натижага эришган вақтида республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида қуёш юзасининг 39 фоиздан 50 фоизгача бўлган қисми, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса қуёш юзасининг 58 фоизгача бўлган қисми Ой томонидан тўсилади.

Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудуди - Термиз шаҳрида эса бу натижа 63 фоизгача етади. 


Мақола муаллифи

Теглар

қуёш

Баҳолаганлар

832

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг