Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 38 даражагача исийди
Бу қизиқ
−
19 Май 2023
3079Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Жанубий ҳудудларда ҳаво ҳарорати 38 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази маълум қилди.
Эртага, 20 май куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир кучли ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.
21 майда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилади ва 31-33 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38 даража иссиқни ташкил этади.
19-20 майда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахт Тошкент шаҳрида 20 май куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 27-29 даража иллиқ бўлади. 21 май куни оғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18 даража илиқ, кундузи 28-30 даража иссиқ бўлади.