Бугун Қирғизистонда бир кунлик сукут сақланади

Олам

image

Эртага, 10 январь куни Қирғизистонда муддатидан олдинги президентлик сайлови ўтказилади. Республика Марказий сайлов комиссиясига кўра, эртанги сайловлар олдидан мамлакатда бир кунлик сукут сақланади. 

Маълум қилинишича, мамлакатда президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти якунланган.

Сайловчиларнинг якуний рўйхатига 3 миллион 563 минг 574 киши киритилган. Президентликка 17 нафар номзод рўйхатдан ўтказилган.

2020 йил декабрь ойи ўрталаридан бошлаб, номзодларга пулли эфир вақти, сайловолди ташвиқоти ва сайловчилар билан учрашиш ҳуқуқи берилган. 

Сукут куни эса ҳар қандай шаклда ташвиқот ўтказиш тақиқланади. 

Шунингдек, 10 январь куни Қирғизистонда мамлакатда бошқарув шакли бўйича референдум ҳам бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 4 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари ўтказилганди. Аммо аҳоли унинг натижасидан норози бўлиб, намойиш уюштирди. Оқибатда мамлакатда тартибсизлик ва талончилик авж олди.

Намойишлар оқибатида мамлакат Бош вазири Кубатбек Боронов ва Президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди.

Талотўплар вақтида қамоқдан чиқарилган Садир Жапаров тез орада Бош вазир этиб тайинланди ва кейинроқ Президент ваколатларини бажариш ҳам вақтинча унга ўтди. Бироқ у президентлик сайловларида қатнашиш учун барча лавозимларни тарк этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

555

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг