Бугун коронавирусга чалинганлар қарийб 100 нафарга кўпайди

Жамият

image

Бугун, 4 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 96 нафар беморнинг 81 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот котиби хабар берди.

Бугун жами 73 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди. Шундан 64 нафари Тошкент шаҳридаги, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳамда 5 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3939 нафар бемордан 3087 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 836 нафар бемордан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 429 209 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 380 843 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 26 567 нафар, стационар карантинда эса 21 799 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

547

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг