Бугун G20 етакчилари Бразилияда йиғилади
Олам
−
18 Ноябрь
3570Жорий йилнинг 18-19 ноябрь кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанеро шаҳридаги Замонавий Санъат музейида G20 саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нашрга кўра, учрашувга барча G20 мамлакатлари ҳамда Миср, Испания, Қатар, Колумбия, Норвегия ва Сингапур каби бошқа давлатлар раҳбарлари ҳам таклиф қилинган.
Маълумотларга кўра, Украина етакчиси Владимир Зеленский саммитга таклиф қилинмаган. Германия канцлери Олаф Шольц бундан афсусда эканини билдириб, Зеленскийга G20 саммити учун таклифнома юборишдан бош тортишни жиддий муаммо деб атаган.
“Hurriyet” нашрининг ёзишича, ушбу саммитда дунё лидерлари “Очлик ва қашшоқликка қарши кураш”, “Глобал бошқарув институтларнинг ислоҳоти” ва “Барқарор ривожланиш ва энергия таъминоти” мавзусидаги йиғилишларда қатнашади. Шунингдек, учрашув доирасида Мексика, Индонезия, Жанубий Корея, Туркия ва Австралиядан иборат маслаҳат ва мувофиқлаштириш платформаси MIKTA раҳбарлари ҳам йиғилади.
Саммитда “Очлик ва қашшоқликка қарши глобал иттифоқ”да иштирок этувчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар ҳам эълон қилинади. Саммит олдидан бразилиялик ҳуқуқ ҳимоячилари Копакабана пляжига бутун дунё бўйлаб очликдан азият чекаётган 733 миллион одамни ифодалаш учун 733 та бўш идишлар қўйишган. Саммит якунида Бразилия G20 раислигини Жанубий Африкага топширади.
Моҳинур Каримова
LiveБарчаси