Бугун FIFA 2023 йилнинг энг яхши футболчисини аниқлайди

Спорт

image

Бугун, 15 январь куни Халқаро футбол ассоциациясининг (FIFA) “The Best Football Awards – 2023” тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбир доирасида FIFA томонидан йилнинг энг яхши футболчиси эълон қилинади.

Уч нафар футболчи 2023 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун якуний номзодлар рўйхатидан жой олди. Булар “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси, “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва Франциянинг ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппе саналади.

Қайд этиш жоиз, маросимда яна турли хил номинацияларда ғолиблар аниқланади. Шунингдек, йилнинг энг яхши футбол мураббийи соврини ҳам ўз эгасини топади. Энг яхши мураббий соврини учун Хосеп Гвардиола (“Манчестер Сити”), Симоне Инзаги (“Интер”) ва Лучано Спалетти (“Наполи”, Италия терма жамоаси) кураш олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Килиан Мбаппе Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг