Бугун ЕЧЛда кимлар ўйнайди?

Спорт

image

Бугун Европа Чемпионлар Лигаси ним чорак финал жавоб баҳсларига старт берилади.

Бу ҳафтада бўлиб ўтиши керак бўлган 4 та учрашувнинг иккитаси бугун ўтказилади. Куннинг асосий ўйинида Германиянинг энг шовқинли стадиони ҳисобланадиган “Сигнал Идуна Парк”да “Боруссия Дортмунд” Лондоннинг “Тоттенхем” клубини қабул қилади. Дастлабки учрашувда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган немислар бугун ўз мухлислари қаршисида вазиятни ўнглашга уриниб кўришади.

Сафарда 1:2 ҳисобида “Аякс”ни енгиб келган Мадриднинг “Реал” клуби ўз уйида голландлар билан қайта ҳисоб-китоб қилишади. Бу ўйинда “қироллик клуби” сардори Серхио Рамос жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Сабаби у Аместердамда бўлиб ўтган ўйинда ҳакам томонидан четлаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўйинлар Тошкент вақти билан 6 март куни соат 01:00 да бошланади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Тоттенхем ЕЧЛ Боруссия Дортмунд Аякс

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг