Бугун айрим ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилади
Бу қизиқ
−
29 Июль 5040 1 дақиқа
Бугун, 29 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи Бухоро, Навоий вилоятлари ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланиши, шунингдек, ойнинг илк кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, кейинчалик эса 3–5 даражага пасайиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь