Бугун 8 ҳудудда қарийб 500 киши соғайди

Жамият

image

Бугун, 1 октябрь куни Ўзбекистонда 465 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 472 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Жиззах, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида 498 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 57 290 нафар бемордан 53 955 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2863 нафар бемордан 556 нафари оғир, 262 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг