Бугун 598 киши коронавирусга чалинди

Жамият 9765
image

Бугун, 22 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 857 нафарни ташкил этмоқда. Бугун кун давомида мамлакатда 598 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Кун охирида 172 кишида: Тошкент вилоятида – 103, Тошкент шаҳрида – 69 кишида коронавирус аниқланди. 

Бугун Тошкент шаҳрида 323 нафар, Тошкент вилоятида 131 нафар, Наманган вилоятида 84 нафар, Самарқанд вилоятида 25 нафар, Андижон вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 49 224 (+618) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

ССВ бугун 4 кишининг коронавирусдан вафот этганини маълум қилди. Аммо улар қаерда вафот этган, неча ёшда, аёлми ё эркак номаълум. Негаки вазирлик икки кундирки, бундай маълумотларни бермай қўйди.

Ҳозирда мамлакатда 3 191 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 201
Рейтинг: 3
t
×