Бугун 251 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 30 октябрь куни Ўзбекистонда 251 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 563 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм Наманган, Фарғона вилоятларида 265 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 66 705 нафар бемордан 63 978 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 164 нафар бемордан 267 нафари оғир, 73 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг