Бугун 2 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медаль учун жанг қилади
Спорт
−
10:01 3519 1 дақиқа
Бугун, 9 апрель куни Монголияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал баҳслари бошланади. Дастлабки кунги финал баҳсларида икки нафар ўзбекистонлик боксчи ғолиблик учун рингга тушади.
Дастлаб -75 кг вазн тоифасида Азиза Зокирова хитойлик Бао Цзига қарши рингга чиқади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 11:45 да бошланади. Орадан 15 дақиқа ўтиб яна бир ўзбекистонлик, -80 кг вазн тоифасидаги Рухшона Парпиева Надежда Рябецга қарши ғолиблик учун жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни Ўзбекистон терма жамоаси вакилларидан -57 кг вазн тоифасида Нигина Ўктамова ва -60 кг вазн тоифасида Абдураҳмон Маҳмуджонов финал остонасида мағлуб бўлиб, бронза медалларига эга чиққанди.
Рамазон Усанов
Live
Барчаси