Бугун ҳам баъзи жойларда чангли ғубор кузатилади
Жамият
−
05 Ноябрь 2021
8516Бугун, 5 ноябрь куни ҳам Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида чангли ғубор кузатилади. Кундуз куни қуруқ ва салқин об-ҳаво кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Чангли ғубор кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-7 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида кучли шамол эсиб, қумли бўронлар ҳосил бўлди. Кўриш даражаси 500-1000 метргача пасайди.
Шамол авж олган маҳалда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига ўрнатилган ҳавонинг ифлосланишини аниқлаш мосламаси пойтахт ҳавосини “ўта носоғлом”, деб баҳолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь