Буффон “Ювентус”дан кетишини эълон қилди

Спорт 4474
image

Италиялик дарвозабон Жанлуижи Буффон жорий мавсум охирида “Ювентус”ни тарк этади. Бу ҳақда “Football-Italia” маълум қилди.

“Менинг келажагим аллақачон белгиланган. Мен “Ювентус”да кўп вақт ўтказдим ва жорий мавсум охирида жамоани тарк этаман”, деган Буффон.

43 ёшли дарвозабон агарда футбол ўйнаш учун ўзида мотив топа олмаса карьерасини тугатишини ҳам инкор қилмаган.

“Ёки ўйнашни тўхтатаман, ёки карьерамни давом эттириш учун мотив топаман. Мен клубга беришим мумкин бўлган барча нарсани берганимни ҳис қиляпман. Бу бир даврнинг якуни”, деган Буффон.

Буффон 2001 йилда “Ювентус”да ўйнай бошлаган. У 2018 йилгача итальян клуби шарафини ҳимоя қилган. Сўнг ПСЖга ўтган. Француз клубида бир мавсумни ўтказиб, яна “Ювентус”га қайтган.

“Ювентус” таркибида Буффон 12 марта мамлакат чемпиони бўлган, тўрт марта Италия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. ПСЖда ўйнаган вақтида у Франция чемпиони бўлган. Италия термаси сафида 2006 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 2.9
t
×