Буффон карьерасини тугатмайди — ОАВ 

Спорт 2932
image

“Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон жамоадан кетганидан кейин профессионал фаолиятини якунламоқчи эмас. Бу ҳақда “Corriere della Sera” хабар берган. 

Хабарга кўра, Буффон “Ювентус”дан кетганидан кейин яна бир йил ўйнашни ният қилган. 

“Жижи ўйнашни хоҳлайди, аммо амбицияси баланд жамоада”, дейилган манбада. 

Афсонавий ўйинчи фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган вариантлар орасида “Монако”, Туркиянинг “Галатасарой” клуби, Англия Премьер лигаси клуби, шунингдек , “Порту” клуби бор. 

Аввалроқ, Италиялик дарвозабон Жанлуижи Буффон жорий мавсум охирида “Ювентус”ни тарк этиши ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот ўрнида, Буффон 2001 йилда “Ювентус”да ўйнай бошлаган. У 2018 йилгача итальян клуби шарафини ҳимоя қилган. Сўнг ПСЖга ўтган. Француз клубида бир мавсумни ўтказиб, яна “Ювентус”га қайтган. 

“Ювентус” таркибида Буффон 12 марта мамлакат чемпиони бўлган, тўрт марта Италия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. ПСЖда ўйнаган вақтида у Франция чемпиони бўлган. Италия термаси сафида 2006 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×