“Юве” Роналду сабаб ДНКсини йўқотди – Буффон

Спорт

image

Италиянинг “Парма” клубида тўп тепаётган Жанлуижи Буффон Криштиану Роналдунинг Турин клубига таъсири ҳақида фикр билдирди.

“Криштиану “Ювентус”га ўтганидан сўнг, биринчи мавсумда UEFA Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имконияти бор эди. Мен ўшанда ПСЖда ўйнаган эдим ва нима бўлганини тушунолмадим Туринга қайтганимда, Роналду билан икки мавсум ишладим. Биз бу борада яхши ишладик, лекин “Юве” у сабаб ДНКсини йўқотди”, дейди Буффон.

Шунингдек, 43 ёшли дарвозабон “Кекса Синьора” Роналду келишидан аввал ЕЧЛ финалига чиққанини эслади:

“2017 йилда Чемпионлар лигаси финалига чиқдик, чунки бизда яхши жамоа бор эди, катта тажрибага эга эдик. Финалга етиб келиш учун рақобат жуда кучли эди. Роналду катта саҳнага чиққанида биз уни бой бердик”.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум “Ювентус”да 8 йиллик анъана бузилди. Жамоа чемпионликдан қуруқ қолди, аммо Роналду кетганидан кейин ҳам вазият яхшиланмади. “Зебралар” эндиликда Италия А сериясида 5-ўринда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Роналду Буффон A Серия Футбо

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг