43 ёшли Буффон коронавирусга чалинди

Спорт

image

Италиянинг “Парма” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффонда коронавирус аниқланди.

43 ёшли футболчининг клуб машғулотларида иштирок этишидан аввал топширган тести мусбат натижа берган.

“У аллақачон Федерал ҳукумат ва Соғлиқни сақлаш департаменти талабларига мувофиқ изоляция қилинган. Машғулотлар бошланишидан аввал, регламентга мувофиқ, бутун таркибни COVID-19 учун тестдан ўтказишнинг қўшимча босқичи ўтказилади”, дейилади “Парма” расмий сайти берган хабарда.

Маълумот учун, Буффон ўтган ёзда “Парма” билан шартнома имзолаган эди. Дарвозабон жорий мавсум Италия “Б” сериясида 18 та ўйинда иштирок этиб, 20 та гол ўтказиб юборган. Бунгача Буффон ПСЖ, “Ювентус” ва Италия терма жамоаси сафида майдонга тушган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус ПСЖ Буффон Парма

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг