“Буча қирғини”: 42 давлат Россия устидан Гаага судига шикоят қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россиянинг Украинадаги кенг кўламли қуролли агрессияси муносабати билан 42 давлат Гаагадаги Халқаро судга мурожаат қилган. Бунга Путин ҳарбийларининг ҳарбий жиноятлари сабаб бўлган. Бу ҳақда Украинв Адлия вазири Денис Малюська маълум қилди.

"42 давлат Гаагадаги Халқаро судга аллақачон мурожаат қилган. Уруш жиноятларини халқаро миқёсда тергов қилиш бошланди. Бу давлатларнинг мурожаати Украина учун тартибни соддалаштириш ва тезлаштириш имконини берди", дейди вазирлик раҳбари.

Малюськанинг айтишича, ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб экспертлар Киев вилоятининг Буча шаҳрида рус босқинчиларининг жиноятлари ҳақида далиллар тўпламоқда. Унинг сўзларига кўра, русларнинг ҳарбий жиноятлари сони “ақлдан оздиради”, мос равишда, қийинчиликлар ҳам бор.

Малюська муаммо катта, аммо уруш жиноятларини тергов қилиш устувор вазифа эканини таъкидлаган. Халқаро ҳамжамият қўллаб-қувватламоқда, бир неча ҳафта давомида Франциядан мутахассислар келади. Европа Иттифоқининг бошқа аъзолари билан музокаралар давом этмоқда.

"Юқори эҳтимол билан улар ҳам ўзларининг профессионал мутахассисларини тақдим этади ва бу катта ҳажмдаги ишларни енгишга ёрдам беради. Ҳозир ҳар бир россиялик ҳарбийни қилмишлари ва тегишли буйруқлари бўйича алоҳида жиноий жавобгарликка тортиш учун база йиғилмоқда", дея таъкидлаган вазир.

Адлия вазирлиги раҳбарининг қўшимча қилишича, терговнинг тезкор натижасини кутмаслик керак, чунки Россия Федерацияси ўз ҳарбийларини экстрадиция қилмайди, лекин улар албатта жавобгарликка тортилади, чунки “бундай жиноятлар учун даъво муддати йўқ.

“Буча қирғини”

Жорий йилнинг 1 апрель куни Буча мэри Анатолий Федорук Украина ҳарбийлари россиялик босқинчиларни чиқариб юборганини тасдиқлади. Чекинган руслар фуқаролик иншоотларини, инфратузилма объектларини ва аҳоли пункти ичидаги баъзи ҳудудларни миналаган.

Озод қилинган шаҳарда украиналик ҳарбийлар ҳудудни диверсантлар ва россиялик шериклардан тозалашга киришган.

2 апрель оқшомида Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр бутун Киев вилояти рус босқинчиларидан озод қилинганини очиқлади.

Шундан сўнг босқинчиларнинг ваҳшийликлари ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Руслар одамларни ўлдирган ва зўрлаган, ҳақорат қилган ва қийноққа солгани айтилди. Дмитрий Комаров Бучадан даҳшатли кадрларни кўрсатди ва аҳоли нонни кўрганда шунчаки йиғлаётганини айтди. Кейинчалик тармоқда пайдо бўлган Бучадан олинган ҳайратланарли фотосуратларда боғланган одамлар ўлдираётгани маълум бўлди. Украиналиклар оммавий қабрларга дафн қилинган. Баъзи жасадлар кўчаларнинг ўртасида қолган.

Буча воқеалари ҳақиқати ошкор бўлгач, дунё давлатлари уни қоралади. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини ишлаб чиқишни бошлади.

Россия Мудофаа вазирлиги Бучадаги воқеаларни Москвага қарши провокация ва саҳналаштирилган деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг