Бу йилги Golden Boy совринига асосий даъвогар маълум бўлди

Спорт 1229
image

Бу гал ушбу нуфузли соврин “Атлетико Мадрид” футболчисига насиб этиши кутилмоқда.

Tuttosport нашрига кўра, Golden Boy-2019 соврини бу сафар “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Жоау Феликсга насиб этади. Айнан у ушбу совринга асосий даъвогар.

Маълумот учун, навбатдаги ғолиб номи шу йилнинг 16 декабрида эълон қилинади. Жоау Феликс 1999 йилда Португалияда туғилган. У "Бенфика" тарбияланувчиси ҳисобланади. Феликс  ёшлар жамоаси билан биргаликда УЕФA Ёшлар Лигаси финалчисига айланган. Шу йилнинг ёзида "Атлетико" сафигна келиб қўшилган. 

У жорий мавсум Ла Лиганинг 9 та ўйинида иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.1
t
×
×