Саудия лигасининг энг яхши футболчиси аниқланди

Sport

image
“Ал-Наср” ҳужумчиси Жоау Феликс Саудия Арабистони Про-лигасининг 2025-2026 йилги мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда Лига матбуот хизмати хабар берди.

Феликс клубнинг 2019 йилдан бери биринчи марта чемпионликни қўлга киритишида муҳим роль ўйнади. Фақат лига доирасида у 33 та ўйинда 20 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга ошириб, мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланди.

Мавсум давомида эса Феликс 47 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол ва 19 та голли узатма қайд этди. 26 ёшли португалиялик футболчи ўтган ёзда Саудия Арабистони гранди сафига қўшилган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жоау Феликс ва Криштиану Роналду Португалиянинг Жаҳон чемпионати учун таркибига киритилганди.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends