Бу йил ОТМларга ДХМ орқали ҳужжат топширилмайди

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қарорга мувофиқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўн кун муддатда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали жорий этилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ўн кун муддатда ўзининг расмий веб-сайтида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш имкониятини яратади.

Қарорга киритилаётган ўзгартиришлар қуйидагилардан иборат:

1. 1-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. 3-банддаги “давлат хизматлари марказлари” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайти” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 5-бандда:

“б” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“б) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда меҳнат қонунчилигига риоя этган ҳолда, пуллик асосда жалб этиладиган масъул ходимлар, олий таълим муассасаларининг масъул ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда кўллаш самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарларини доимий равишда ўтказишни таъминласин”;

“в” кичик банди чиқариб ташлансин.

4. 6 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. 11-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайти ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтиш учун мурожаат этганда — инвойс орқали электрон қабул қилинади.”.

6. 14-банддан “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги,” сўзлари чиқариб ташлансин.

7. 1-иловада:

а) 1-банддаги “Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади)” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти деб аталади)” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг учинчи хатбошидаги “Марказлар” сўзи “Давлат тест марказининг расмий веб-сайти” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-банддан “Марказлар,” сўзи чиқариб ташлансин;

г) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

д) 7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Абитуриент Регламентнинг 5-бандида назарда тутилган муддат давомида давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтади.”

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

е) 8-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Абитуриент ЯИДХП ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали мурожаат этганда мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома бўйича маълумотларни Давлат тест марказининг тизимига махсус дастур орқали электрон равишда киритади”;

иккинчи – олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

еттинчи – тўққизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи – тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ё) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Сўровномага зарур маълумотлар расмийлаштириб, киритилгандан сўнг абитуриент томонидан тасдиқланган ҳолда, Давлат тест марказининг тизимига автоматик тарзда киритилади.

Давлат тест маркази маълумотлар базасига киритилган маълумотларни автоматик тарзда қабул қилади.”;

ж) 11-банднинг учинчи – ўн учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

з) 12-банддан “абитуриентларнинг Марказга шахсан мурожаат этмаганлиги, шунингдек” сўзлари чиқариб ташлансин;

и) 16-банддан “Марказлар,” сўзи чиқариб ташлансин;


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон ДТМ

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг