Бу йил ОТМга кириш учун топшириладиган тестлар сони ва баҳолаш мезони ўзгарадими?

Жамият

image

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлар сони ва баҳолаш мезонлари ўтган йилги қабулдек қолдирилган.

Унга кўра, барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол.
Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
Максимал балл – 11 балл.

Математика – 10 та савол.
Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
Максимал балл – 11 балл.

Ўзбекистон тарихи – 10 та савол.
Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
Максимал балл – 11 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

1-фан – 30 та савол.
Ҳар бири учун 3,1 баллдан.
Максимал балл – 93 балл.

2-фан – 30 та савол.
Ҳар бири учун 2,1 баллдан.
Максимал балл – 63 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

Умумий ҳолда, 2023-2024 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ тест синови баҳолаш мезони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг