Бу йил ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади?

Жамият 17490
image

Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бу йилги кириш имтиҳонлари қуйидаги тартибда ўтказилиши белгиланди:

– 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Уларни қуйидаги ҳаволада текширишингиз мумкин.

– Тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади,

– Cанитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади.

– Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади.

– Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги кириш имтиҳонларидаги тестлар қай даражада соддалаштирилиши маълум қилинган эди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 975
Рейтинг: 3
t
×