Бу йил 5 та фандан имтиҳон бўлади. ДТМ тест синовлари бўйича маълумот берди

Жамият 12385
image
-

2021-2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезонлари тасдиқланган. Бу ҳақда ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев маълум қилди.

Унга кўра, 2021-2022 ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишига кириш синовлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланганидек 3 та мажбурий фан – она тили, математика ва 2 та мутахассислик фанидан ўтказилади. Максимал балл – 280,5 балл қилиб белгиланган.

“Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев пандемия шаротидан келиб чиқиб, деган маънода 5 та фандан имтиҳон олиниши аниқмас, деган гапи турлича талқин қилинди. Ўтган йили ҳам Президент қарорига кўра, 5 та фан бўлса-да, пандемия сабаб фанлар 2 тага туширилганди. 

Aгар касаллик кўпайиб кетсагина, унда Давлат қабул комиссияси ҳолатни кўриб чиқади. Ҳозирча норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 5 та фан белгиланган”, деди Фарҳод Мирзаев.

2021/2022 ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишига кириш тест синовларида 1,6 млндан ортиқ абитуриент иштирок этиши кутилмоқда. Абитуриентларни рўйхатга олиш онлайн амалга оширилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 573
Рейтинг: 3
Теглар
t
×