Бу йил 1-синфга тарихдаги энг кўп ўқувчилар қабули кутилмоқда
Жамият
−
16 Август 2023
7329Жорий йилда Ўзбекистонда мактабларга 730 минг нафар 1-синф ўқувчилари қабул қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Халқаро пресс клубнинг янги ўқув йили бўйича бўлиб ўтаётган сессиясида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу йил тарихда илк маротаба мактабларнинг 1-синфига энг кўп – 730 минг нафар ўқувчи қабул қилинади. Ўтган йили бу рақам 707 минг нафарни ташкил этган.
Шунингдек, вазир ўринбосари Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчи ўрни бола сонига қараганда камлигини айтиб ўтган. Хусусан, бу йил 85 минг ўқувчи ўрни яратилиши режалаштирилган. Хусусий ва ҳомийлик маблағларига қуриладиган мактаблар ҳисобига бу рақам яна ошиши мумкин.
Бундан ташқари, у 1-синф ўқувчиларига бериладиган Президент совғалари бу йил янгича дизайн ва ёндашувда улашилишини маълум қилган. Ҳозирда совғаларни мактабларга тарқатиш жараёни кетмоқда.
Усмон Шарифхўжаевнинг маълум қилишича, бу йил 3,5 мингдан ошиқ компьютер тўплами мактабларга етказилади. Ҳар бир тўпламда 16 та компьютер бўлиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси